Пятница, Авг 17, 2018
Хикматлар

Ота-онанг униб ўсган,

ўанимларнинг йўлин тўсган,

Олма, анор, анжир ўсган,

Маҳаллангдан айирмасин.

 

Чанг бўлса ҳам кўчалари,

Бордир пастқам уйчалари,

Кундуз куни, кечалари,

Маҳаллангдан айирмасин.

 

Узоқ кетсанг интиқ кутган,

Йиқилганда қўлинг тутган,

Шодлик қўшган, ғаминг ютган,

Маҳаллангдан айирмасин.

 

Фарзандингга ота бўлган,

Залвор юкинг торта билган,

Сени комил инсон қилган,

Маҳаллангдан айирмасин.

 

Фозил бугун шу ёшингда,

Анча юмуш бор бошингда,

Ҳар бир кунда бил қошингда,

 Маҳаллангдан айирмасин.

Фозил Рамазонов
Бухоро вилояти ғиждувон
тумани 
“Кўлжаббор” маҳалласи.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

August 2018
Mo Tu We Th Fr Sa Su
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2

QR kod

Сегодня

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг