Пайшанба, Янв 18, 2018
Хикматлар

4. МАЪНАВИЙ ҲАЁТ

Маросимларимиз ўзлигимизга мосми?

Тўйлар — маънавий ҳаётимизнинг бир бўлаги, халқимиз орзуларининг ифодаси, қолаверса, миллатимизнинг бағрикенглигидан далолат берувчи ўзига хос тадбир. Тўй-ҳашам, маърака-маросимлар билан боғлиқ яхши анъаналарнинг шаклланиб боргани-ку яхши, аммо бу борада баъзи иллатлар ҳам илдиз отаётгани ташвишланарли.

Миттигина моҳир меҳнаткаш

Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Асаларичилик тармоғидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, бор имкониятлардан тўлиқ фойдаланишда давлатимиз раҳбарининг «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим ҳужжат бўлди.

Матонат ва жасоратнинг ифодаси

Пойтахтимизнинг Сергели тумани «Қумариқ» маҳалласидаги «Мунаввар Файз» маросимлар уйида «Қомусимиз — ҳам ифтихор, ҳам оримиз» деб номланган хайрия тадбири бўлиб ўтди. Сергели тумани ҳокимлиги, Халқ демократик партияси кенгаши, «Ногиронлар» жамияти бўлинмаси, «Нуроний» жамғармаси бўлими ҳамда «Қумариқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

«Ҳар кунингиз тўйдек ўтсин!» — дейди 105 ёшли онахон

Андижон шаҳрининг «Ҳунармандлар» маҳалласида яшовчи 105 ёшли Салима буви Тошматовани қатъиятли, дадил, ҳаракатчан, тўғрисўз онахон сифатида ҳамма танийди.

Ўша куни тарқалган совуқ хабар маҳалланигина эмас, бутун Шовот туманини ларзага солди. Назокат айни навқирон ёшда даҳшатли ўлим топди — турмуш ўртоғи, умид билан бир ёстиққа бош қўйган инсони Шерзоднинг қўлларида жон таслим қилди. Аёвсиз пичоқланган навниҳол танада ҳаёт аломатлари сезилмай қолса-да, қўли қонга ботган Шерзод бошқа бир қабиҳликдан ҳам тоймади: мурдага бензин сепиб, уни ёқиб юборди. Гуруллаган олов кучаяр, қоп-қора тутун осмонга ўрлар, бу дунёда яшашнинг ҳикматини унутган қотил ана шу мудҳиш гулханда ўз умри, йигитлик орияти, одамийлигини, уч нафар норасиданинг орзу-умидларини ҳам ўтга қаларди...

Оёқ ҳаракатлари, комбинацион ҳужумлар кетма-кетлиги, дарвозабон маҳорати барча-барчаси ўзаро уйғун. Фақат бу майдонда ўзаро мулоқот воситаси овоз, сўз эмас, кўз ва нигоҳларда амалга ошади.

Жамиятдаги муаммоларни ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда мазкур тузилмалар ўртасидаги ўзаро ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ҳар жиҳатдан фойдали.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Январь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг