Сешанба, Июн 19, 2018
Хикматлар

27. Шеърият

Самарқанд ҳам Мадина монанд,

Бағрин берган буюк зотларга.

Ҳар қарич ер, ҳар майса — гиёҳ,

Кўмилгандир хотиротларга.

Бу юртни ҳозирда дунё билади,

Байроғи ҳилпираб, мағрур туради,

Фарзандлари буюк келажак қуради,

Мустақил юртдир бу, Ўзбекистон бу.

Сен нима беряпсан, она Ватанга?

Тер тўкмоқдамисан кенг дала қирда?

Уйлар қуряпсанми, катта шаҳарда?

Шеърлар ёзяпсанми, туриб саҳарда?

Кўрк-чиройда тенгсиз жонондай таъзим,

Айлаб, кириб келди Наврўзи олам.

Қалдирғочлар тўқиб шўх, жўшқин ғазал,

Куйлаб кириб келди Наврўзи олам.

Ота-онанг униб ўсган,

ўанимларнинг йўлин тўсган,

Олма, анор, анжир ўсган,

Маҳаллангдан айирмасин.

Сиз эдингиз ўзбек элин тўраси,

Сиз эдингиз осмонимнинг ўраси.

“Бизни кутар бахту иқбол” дедингиз,

Сиз шундайин доно эдингиз.

Жондан азиз инсон, гулим сўлди деб,

Юракларни эзди мотам чолғуси.

Бўлмасмиди отам юзга тўлди деб,

Чалинса шўх Хоразмнинг лазгиси.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Июнь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг