Пайшанба, Янв 18, 2018
Хикматлар

14. Спорт.uz

Жаҳонда тенгсиз ўзбек полвони

Жорий йилда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида Кураш миллий спорт тури илк бор XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.

Осиёнинг энг яхши спортчиси

Хоразмлик Севинч Салаева мактабни тугатганида отаси унинг спортга қизиқишини пайқаб, Урганч олимпия захиралари коллежига олиб борди. Дзюдо билан шуғуллана бошлаган Севинч спорт сирларини пухта эгаллаб, 2013 йилда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлди.

Меҳнат ва ҳаракат — муваффақият гарови

Нукус шаҳридаги «Нур» маҳалласидан Маҳмуд Султашев ва Зуҳра Султашева ёшлигидан спорт билан шуғуллангани боис фарзандларини ҳам спортга ошно этиб тарбиялашди. Тўнғич қизи Гулнозани каратэ, Гўзални эса бадминтон спорт тўгарагига жалб қилдилар. Оиладаги соғлом турмуш тарзини кўриб улғаяётган қизалоқлар учун машғулотларга қатнаш, мураббийлари ўргатган машқларни бажариш унчалик қийинчилик туғдирмади. Айниқса, Гулнозанинг ҳаракатлари, интилишлари мураббийлар эътиборига тушиб, уни спорт мусобақаларига тайёрлай бошлашди.

Спортнинг ҳар бир тури ўзига хос хусусиятга эга. Бири кишини жисмонан чиниқтириб иродасини тобласа, бошқаси ақл билан му-шоҳада қилишга ундайди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ўзбек миллий кураши ўзида мазкур икки жиҳатни жамлаб, спортчини вазминлик билан фикр юритиш ва куч-қувватни бир ерга жамлаб, рақибга қарши ҳалол курашишга ўргатади.

Муваффақият — тинимсиз ҳаракатда, ғайрату шижоатда

Юртимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишни тизимли ташкиллаштириш борасида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ақл ва ҳаракат уйғунлиги

Ақл инсон организмини бошқарувчи, у ёки бу нарсага эришишга ундовчи, вазифаларни рисоладагидек бажаришга йўналтирувчи модератор. Унинг бехато ишлаши вақти-вақти билан чархланиб турилишига боғлиқ.

Аҳдидан-да, шаҳди баланд ёшлар

Юртимиз маҳаллаларида ҳар йили ўтказиб келинаётган «Футболимиз келажаги» анъанавий республика турнирининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, иштирокчиларнинг сафи кенгаймоқда. Ёшлар орасида оммавий спорт турига қизиқиш ортиб, юртимизнинг энг чекка маҳалла ва овулларидан ҳам янги номлар кашф этилаётир. Муҳими, ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтиб, улар орасида ҳамжиҳатлик қарор топмоқда.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Январь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг