Пайшанба, Июн 21, 2018
Хикматлар

1. МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги Навбаҳор ва Баҳористон қишлоқлари туман марказидан анча узоқда жойлашган. Аҳолининг марказга келиб-кетишидаги транспорт муаммоси кўпинча норозиликларга сабаб бўлади. Бандлик масаласи ҳам ечимталаб муаммолардан...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона шаҳридаги Халқ қабулхонаси аҳоли билан гавжум. Одамлар дарду ташвишларига қулоқ тутиб, амалий кўмак ва маслаҳат бериб, тўғри йўл кўрсатаётган мутахассислардан мамнун.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, Адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбутсман) ҳамкорлигида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари» мавзусида намунавий семинар ташкил этилди.

Халқимизда: «Қарз қиёматда қолмасин», деган ҳикмат бор. Ота-боболаримиз асрлар оша ана шу ҳикматга амал қилиб, доимо қарзни ўз вақтида қайтариш, омонатни хиёнатсиз етказишга ҳаракат қилишган. Аммо бугун турмушимизда дуч келаётган ҳолатлар, атрофимиздагиларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб, таассуфки, орамизда бу ҳикматнинг мағзини чақмаган, чақса-да, амал қилмаётганлар борлигига амин бўламиз.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида давлат бошқаруви ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда. Бундан кутилган мақсад фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан, ўзларининг ва бошқаларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоялашдан иборат.

Мамлакатимизда бошланган янги босқичдаги ислоҳотлар, энг аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун хизмат қилиши бирламчи омил сифатида яққол кўзга ташланмоқда.

Муаммолар қонун доирасида, адолатли ечим топмоқда

Юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан жойида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда, одамларнинг оғирини енгил қилиб, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Июнь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг