Пайшанба, Янв 18, 2018
Хикматлар

11. Экологик маданият

«Кечагина супуриб-сидириб кетувдик. Одамларга ҳам ҳайрон қоласан. Чиқинди челакларини болалари қўлига тутқазиб, чиқариб юборишади. Болалар эса уни чиқиндихонага олиб боришдан эриниб, шоша-пиша йўл бўйига, ариқ ичига тўкиб кетишади. Кичикни кичик десак, айрим катталарнинг қилган қилиғи ҳам одамнинг сабр косасини тўлдиради. Ҳафтада икки-уч маротаба тозалаган жойинг сариштагина турса алам қилмайди. Бироқ кунора такрорланаётган бу нохуш ҳолатга чора топилмаса аҳвол ёмонлашса ёмонлашадики, аммо ижобий томонга ўзгармайди».

Ҳар кўчаю хиёбон, ҳар овулу ҳар ошиён чирой очди

Обод ва ораста масканда яшаш, юртни яшнатиш иштиёқи бизга боболардан мерос. Айниқса, маҳаллаю кентлар, овулу қишлоқларда ҳашарлар уюштириб, каттаю кичикни ободончиликка чорлаш бизда анъана тусини олиб, умумхалқ миқёсидаги эзгу ҳаракатга айланди.

Тилими тилни ёради

Қўрғонтепа туманидаги «Қўштепа» маҳалласида яшовчи миришкор гап иқлим ёки тупроқ шароитида эмас, асосий сир ерда эканини аниқлади. Даставвал ўн сотих майдонга қовун экди. Экинни парваришлашда қийналмадию аммо зарарли ҳашаротларга қарши курашишда бироз тажрибаси камлик қилди. Маҳалласидаги тажрибали деҳқонлардан маслаҳат олди. Келаси йили эса деҳқоннинг тилими тилни ёрадиган қовунлари Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Қорасув, Хонобод бозорларини тўлдирди.

Экологик қулай, иқтисодий манфаатли

Қорақалпоғистонлик олим Шарибай Торемуратов юртимизда ўтказиладиган «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркаларида ўз ишланмалари билан мунтазам иштирок этиб, қатор номинациялар бўйича ғолиб бўлиб келарди. Мана шундай тинимсиз изланишлар, янгиликка интилишлар натижасида у раҳбарлик қилаётган илмий гуруҳ томонидан ажойиб ихтиро яратилди. Яъни бевосита унинг раҳбарлигида оҳак ва қум бархани асосида силикат ғишт олиш технологияси ишлаб чиқилди.

Сувсизлик «Тинчлик»дагилар тинчини бузди

Сув — тириклик манбаи. Унинг танқислиги инсоннинг яшаш шароити сифати ва турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади. Ҳудудимизнинг боғу бўстонга айланиши ана шу обиҳаётнинг мавжудлиги билан боғлиқ.

Хандонписта — фаровонлик ва саломатлик рамзи

Бугун Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Қўшчинор» маҳалласида томорқадан унумли фойдаланиш, айниқса, фаровонлик ва саломатлик рамзи бўлган, асосан, тоғ ва тоғолди ҳудудларида етиштириладиган хандонписта кўчатларини уй шароитига мослаштириб, ундан мўл ҳосил олиш ишлари кенг қулоч ёзмоқда. Хусусан, ака-сингил Усмонжон Рўзиқулов ҳамда Дилфуза Қодирова ушбу фойдали ўсимликни томорқасида парваришлашда кўпга ибрат бўлаётир.

Хўжаобод туманидаги «Мустаҳкам» маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия фаолиятини ўрганиш асносида дилимиздан шундай фикрлар кечди: «Пойқадами ойга етган, темирни гапиртирган, мағриб билан машриқни бир қутига жойлаган, ақл-заковати беназир инсон нега шу чоққача уч хилқат — вақт, соғлиқ ва табиатнинг қадрига етолмаяпти?».

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Январь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг