Душанба, Янв 22, 2018
Хикматлар

12. Фонд кўмагида

Комиссиялар — йиғин таянчи улар фаолиятини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш долзарб вазифа

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Андижон вилояти бўлими томонидан «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ҳамда вилоят дастурида белгиланган тизимга тегишли барча бандлар ўз вақтида бажарилишига эришилди. Шу мақсадлар учун жами 922 миллион сўм маблағ сарфланди. Шундан 583 миллион сўми ҳомийлар томонидан йўналтирилгани эътиборга моликдир.

Озод юртнинг маҳалласи кўркам ва обод маскан

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туфайли бугун қишлоқ ва шаҳарларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, уларнинг инфратузилмаси ривожланиши баробарида халқимиз турмуш тарзи ҳам тобора юксалиб бормоқда.

Мутахассис малака оширади

Пойтахтимизда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан Ахборот-коммуникация технологиялари ходимларининг касбий малакасини оширишга бағишланган уч кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Эзгу амал ташаббусга чорлайди

Истиқлол йилларида маҳалла институти ҳар томонлама такомиллашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган нуфузли тузилмалардан бирига айланди. Буни Жиззах вилоятининг энг чекка ҳудудида жойлашган Бахмал тумани мисолида яққол кўриш мумкин.

Билим ва тажриба амалиётда асқатмоқда

Мунисхон Эргашева Чортоқ туманидаги 20-умумтаълим мактабида ишлаб, тажриба тўплаган илғор ўқитувчилардан. Ишдан бўш вақтларида ўзи истиқомат қилаётган Янгиқўрғон туманидаги «Оқтепа» маҳалласида турли маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштиришда ташаббус кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини қозонди.

Кўркам, ихчам ва гавжум

Тошкент вилояти Бекобод тумани «Хос» маҳалласида йиғин фаоллари ташаббуси ҳамда ҳудуддаги «Гранд-стадиум» хусусий корхонаси ҳомийлигида спорт майдончаси бунёд этилди. Бир ярим йилда қуриб битказилган мазкур мажмуага 150 миллион сўм маблағ сарфланди.

Энг зарур кўмакчи, энг яқин ҳамроҳ

«Пўлатдархон» маҳалласи — Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги файзли гўша. Бу ерда қад ростлаган замонавий талабларга мос намунавий уй-жойлар, янгидан бунёд этилган 25-, 41-умумтаълим мактаблари, илғор ускуналар билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пункти, спорт мажмуаси ва майдончалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, икки қаватли савдо маркази ҳудудга янада кўркамлик ва чирой бахш этиб турибди.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Январь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг