Пайшанба, Июн 21, 2018
Хикматлар

19. Гузардаги гурунглар

Ахборот-технологияларининг тобора ривожланаётгани, қўл меҳнати ўрнини компь-ютерлаштирилган технологиялар эгаллаб бораётгани катталарда камҳаракатликни келтириб чиқараётир. Болаларнинг эса электрон ўйинларга муккасидан кетиши улардаги қон айланиш тизимини издан чиқариб, турли касалликларга чалинишига сабаб бўлмоқда.

Бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Юрагида яратувчанлик ҳисси жўш урган юртдошимиз борки, тадбиркорликда ўз ўрнини топишга интилаётир. Бу борада фуқаролар йиғинлари қошидаги «Маслаҳат марказ»лари кўмаги қўл келаётир.

Сафардан қайтаётган танишимни кутиб олиш мақсадида аэропортга йўл олдим. Учоқ ҳали ерга қўниб улгурмаган, бироз кутишга тўғри келди. Шу пайт мендан икки-уч одим нарида турган киши — Хўжаобод тумани «Янгиҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Садриддин Ориповга кўзим тушди. Ундан кимни кутиб олишга чиққанини сўрадим.

Қариялари қадрланган юрт

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Шайх Шиблий номли маҳалла гузаридаги янги «Оталар чойхонаси» нуронийларимиз учун дилкаш манзилга айланган. Бу ерда кексалар бир пиёла чой устида гурунглашади, шахмат-шашка ўйнаб, газета мутолаа қилиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишади.

Тотувликда ҳикмат кўп

Болалар майдончасида бирдан шовқин-сурон кўтарилди. Элёр билан кураш тушаётган Дилшод ерга йиқилиб елкасини синдириб олибди. Маҳалла фаоли Раҳима Абдураҳмонова тез ёрдам машинасини чақирди...

Қўшработ — тоғлар, қир-адирлар орасидаги кўркам маскан. Бу ерда булоқлар, қоялар, қирлар, жарликлар, адирларнинг ҳам номи бор. Толлисой, Қайнарбулоқ, Жомонжар, Сарбозор, Даврқўрғон каби. Шу ерда яшаб ўтган, халқ меҳрини қозонган одамларнинг исмлари билан аталадиган жойлар ҳам кўп. Пангатота, Бешбармоқота каби топонимлардаги «ота» сўзи — катта ҳурмат белгиси.

Халқимизнинг ўзига хос анъаналари, турфа урф-одатлари бор. Миллийлигимиз уфурган қадриятларни ўзга халқ ёки миллатдан топиш қийин. Айтайлик, ҳашар ўтказиш — энг бетакрор анъана.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Июнь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг