Якшанба, Янв 21, 2018
Хикматлар

3. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Муаммо борми, демак, ечими ҳам топилади

Лобар опанинг икки ўғли бор. Иккисини ҳам уйлантириб, уй-жойли қилган. Кенжа келини билан бир йилдан бери бирга яшайди. Уларнинг оиласига барча ҳавас қилади. Қайнонанинг тилаги: икки ёш тинч-тотув яшаса бўлгани. Рўзғор бадастир, уйда барча шароит муҳайё.

Коррупция — тараққиёт кушандаси

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус дарс жорий этилишини йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган йиғилишда хабар берилди.

Маслаҳатчи «Маслаҳат маркази»нинг раҳбари(ми?) ёхуд масъул котиб масъулиятни унутганда

Яқинда хизмат юзасидан Жиззах шаҳридаги «Дўстлик» маҳалласида бўлдик. Тўрт қаватли тураржой биносининг биринчи қаватида жойлашган маҳалла идораси ниҳоятда таъмирталаб: деворлари кир, пол ва шифтлари кўчиб кетган. Юқори қаватдан чакки ўтиши натижасида хоналар девори ва шифтида катта-катта сариқ ҳалқалар пайдо бўлган. Деворга илинган «Тадбиркорлар бурчаги»ни кўриб, унга эътибор қай даражада экани билан қизиқдик.

«Маънавият» сўзини бошқа тилларга таржима қилишга уриниб кўрганмисиз? Бўлмайди. Агар «бир илож қилиб» ўгирилганда ҳам, замиридаги маънони тўлиғича очиб бериш мушкул. Бизда ана шундай бебаҳо бойлик бор ва уни асраб-авайлаш, янада ривожлантириш, сайқал топтириш ўзимизга боғлиқ. Шу маънода фуқаролар йиғинларида маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган Маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссиялар фаолларининг ўрни салмоқли.

Ис гази тарқалаётганини аниқлаш қийин. Ҳидсиз, рангсиз, таъмсиз бўлгани, организмга таъсири сезилмаслиги учун ҳам уни сокин қотил дея  аташади.

Ҳаракатлар стратегиясининг 4-йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантириш масалаларига қаратилган бўлиб, унда аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, арзон уй-жойлар барпо этиш кўзда тутилган.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Яйпан гузари» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳар бир хонадонга кириб, фуқаролар билан мулоқот қилиш ва муаммоларни ўрганиш, турмуш даражасини яхшилаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари фуқаролар билан амалий мулоқот ўтказишди.

Боқий фикр

   «Ўзбеклар учун маҳалла жамоа тушунчасидан кўра кўпроқ маънони билдиради. Маҳалла туфайли туб аҳоли ижтимоий ва иқтисодий хатти-ҳаракати таркиб топиши, ижтимоий қадриятлар ҳурмат қилиниши, ўзаро муносабат одоби тамойилларининг алоҳида қоидалари сақланиб қолди. Бу эса жамият олдидаги мажбурият ва зиммадаги масъулият сўзсиз бажарилишининг кафолатидир».

Ислом КАРИМОВ

  Юртимизда буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур номи билан аталувчи 32 та маҳалла бор.

  Улуғ мунажжим ва фалакиётчи олим Мирзо Улуғбек номида эса 33 та маҳалла бор.

  Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий номидаги фуқаролар йиғинлари сони 62 тани ташкил этади.

  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган маҳаллалар сони эса 38 та.

Январь 2018
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4

QR kod

Бугун

Все о погоде - Pogoda.uz

Бизни Кузатинг